Баликчи туманидаги 6-сон Давлат ихтисослаштирилган мактаб- интернати қошида очилган «Ниҳол» номли кундузги болалар соғломлаштириш оромгоҳи

2017 йилнинг 27-июнь кунидан бошлаб Балиқчи туманидаги

6-ДИМИ қошида “Ниҳол” номли кундузги соғломлаштириш оромгохи 2-давра иш фаолиятини бошлади. 2017 йил 27-июнь куни  оромгохнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ХТМФМТ ва ТЭБ вакиллари, “Баркамол авлод” болалар маркази, мусиқа мактаби ўқувчилари фаол иштирок этдилар.

Оромгоҳ режа бўйича қуйидаги ишларни  амалга оширди:

– «Ниҳол» оромгоҳига  бириктирилган  35,36,37, 32,39,41,43 умумтаълим мактабларининг  15-нафардан  жами 115 нафар ўкувчилари мактаб  етакчиси ва  гурух тарбиячилари билан  эрталаб 830 да оромгох  ховлисига ўз шиорларини айтиб киришди. Дам олувчи ўкувчиларни  байрамона  безатилган мактаб ҳовлисида, мусика садолари  остида  кутиб олинди.

– Оромгохга етиб келган барча  гурухлар йўқламадан ўтказилиб, йиғилиш  ташкил қилиниб, ўкувчи ёшларга оромгох кун тартиби, тўгараклар  фаолияти, гурух етакчилари ва  тарбиячилар  ҳакида тушунчалар  берилди.

– Сўнгра ўкувчиларни оромгохда  ташкил этилган  тўгарак  хоналари, ошхона, кутубхона, спорт майдончаси, ювиниш хоналари санузел билан  оромгоҳ бош тарбиячиси  Х.Жўраева таништириб ўтди.

– Гурухларга  бириктирилган етакчи ва тарбиячилар  ўз гурухидаги болаларга  йўл ҳаракати қоидалари, техника хавфсизлиги бўйича сухбатлар ташкил килинди.

– Оромгоҳ шифокори ва хамшираси томонидан барча гурух болалари  тиббий кўрикдан  ўтишди.

– Оромгоҳ жисмоний тарбия ўкитувчиси ва туман болалар ва ўсмирлар спорт маркази вакиллари  томонидан “Спорт – соғлиқ гарови” шиори остида  гурухлар ўртасида  шашка-шахмат  мусобакаси  ташкил килинди.

– Оромгох бош етакчиси ва гурухларнинг етакчилари оромгохнинг очилиши  тадбирини кўтаринки руҳда ўтказишди.

– Оромгох ошхонасига  барча гурухларни  тозаликка риоя килган холда   тушликка жалб килинди. Уларга мазали ош ва салат тортиқ қилинди.

– Ўкувчилар  тушликдан сўнг маданий хордик  чикариш учун  кутубхонага китоб  мутолаасига жалб килинди.

– Оромгохнинг биринчи  кунида  соат 1400дан 1410 гача гурухлар назоратдан ўтказилиб уйларига кузатилди.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan